ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ. Эртага юртимизнинг баъзи ҳудудларида 7 даражагача совуқ бўлади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, баъзи жойларда 8 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида кечаси 10-15, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
ТошкентСамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

 

ЎзА