ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: Мамлакатимизнинг айрим жойларда ёғингарчилик

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.
ТошкентСамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

ЎзА