2019 йил – Ўзбекистонда Қозоғистон йили
Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси санъат музейида “Оқтўбедаги шаҳар” кўргазмаси очилди.
Кўргазмада Қозоғистон Республикаси Оқтўбе вилояти тасвирий санъат музейида сақланиб келинаётган асарлар намойиш этилмоқда. Кўргазмадан 24 рассомнинг 70 дан зиёд асари ўрин олган бўлиб, улар ўзига хос жанр, тасвир, портрет, натюрмортлар, турли манзаралар ҳамда график асарлардан иборат. Айрим асарларда эса тарихий давр билан ҳозирги замон манзаралари, қозоқ халқи тарихи ва маданияти, Оқтўбе шаҳрига бўлган завқ ва муҳаббат ифодаланган.
– Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан ташкил этилган кўргазманинг асосий мақсади, оқтўбелик, умуман қозоқ рассомларининг ижоди билан қорақалпоқлик санъат мухлисларини таништириш, икки давлат рассомларининг ижодий ҳамкорлигини мустаҳкамлашдир, – дейди Оқтўбе вилояти тасвирий санъат музейи директори Марат Габдрахманов. – Улар орасида Айдар Еспаевнинг “Уй ёнидаги кампир опалар”, Алексей Верешагиннинг “Оқшом”, Лилия Беликованинг “Натюрморт”, Ирина Қурманалинанинг “Балиқчилик”, Жиргал Матураимовнинг “Қайтиш”, Жанибек Есенғуловнинг “Бура”, Марат Бекеевнинг “Кун охирида” ва бошқа рассомларнинг асарлари намойиш этилмоқда.
Кўргазма 30 октябргача давом этади.
photo5312199999519566874.jpg
photo5312199999519566875.jpg
photo5312487624889445601.jpg

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА