Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, Тошкентга қайтиб келди.
Саммитда Ўзбекистон Республикасининг Туркий кенгашга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилиши тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилинди.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.