Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободга келгач, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
Суҳбатда давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига самарали раислик қилгани билан табриклаб, ташкилот саммити муваффақиятли ўтишини тилади.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
c922b191-109f-788f-19aa-96f5875adf7f.jpg

 

ЎзА