Ўзбекистон Чегара қўшинлари Қирғизистон чегарачиларига кўмак берди

Чегара қўшинлари вакилининг хабар беришича, 20 сентябрь куни Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистонлик ҳамкасбларига турли буюмлар ва алоқа воситаларини Ўзбекистоннинг Бўстонлиқ, Янгиқўрғон туманлари орқали Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-бўка туманига олиб ўтишда кўмак берди.
Шунингдек, Андижон вилояти Марҳамат туманида 20 сентябрь куни Жанубий Фарғона каналида Қирғизистон фуқаросига тегишли бўлган сигир ушланган ва икки томонлама келишувларга мувофиқ, 21 сентябрь куни Ўзбекистон чегара вакиллари Қирғизистон Республикаси чегара вакиллари ҳузурида сигирни ўз эгаси Ж.Аслбековга топширди.
Бундан ташқари, 21 сентябрь куни “Бирдамлик-2019” ҳамкорлик чегара операцияси доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ҳамкорлигида ўзбек-қирғиз чегарасида патруллик иши амалга оширилди.

 

ЎзА