Россия ва Жанубий Кореяда профессионал бокс бўйича ўтказилган мусобақада чарм қўлқоп усталаримиз муваффақиятга эришди.
Екатеринбург шаҳрида ўтган бокс кечасида ҳамюртимиз Равшанбек Умрзоқов (9-0, 7КО) филиппинлик Ролдан Алдеага (14-7-1, 8КО) қарши рингга кўтарилди. 10 раунд давом этган баҳсда Равшанбек рақибини 98:91, 97:92, 98:91 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, Р.Умрзоқов «WBA Asia» камарини муносиб ҳимоя қилиб, ғалабали сериясини 10 тага етказиб олди.
Маълумот учун, Равшан Умрзоқов дунё рейтингида 97, унинг бугунги рақиби эса 27-поғонани банд этиб турибди.
Пажу шаҳрида ўтган бокс кечасида машҳур Ҳусниддин Пўлатов мезбонлар вакили Ин Дук Сеони мағлуб этди ва 66 килограммгача вазнда навбатдаги «WBA Asia» камарини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусниддин бундан аввал 69 килограммгача вазн тоифасида хам мазкур камарни қўлга киритган эди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА