Омонатлар энди янада кўпроқ даромад келтиради

Акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” хизматлар оммабоплигини янада ошириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банкдаги муддатли ва жамғармали омонатларга жалб қилишни рағбатлантириш, аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида жозибадор омонат турларини таклиф этмоқда. 2019 йил 1 сентябрь ҳолатига банк тизимида миллий ва хорижий валютада жами 19 турдаги омонатларга маблағлар жалб қилинмоқда.

Банк фуқароларнинг омонатлардан янада кўпроқ даромад олишини таъминлаш мақсадида қатор омонат турлари бўйича ўзгартиришларни амалга оширди.

Миллий валютада жамғарилиб борилувчи “Мустақиллик” омонатига эндиликда йиллик 21 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилади. Мазкур омонат муддати 13-25 ойгача бўлиб, дастлабки киритилган маблағ устига қўшимча маблағ киритиб бориш имконияти мавжуд.

Миллий валютадаги муддатли “Барака” омонатига қўйилган маблағ учун 10-12 ой муддатга – йиллик 19 фоиз, 13-18 ой муддатга – йиллик 22 фоиз, 19-25 ой муддатга – йиллик 23 фоиз тўлов амалга оширилиши белгиланди.

Миллий валютадаги жамғармали “Фаровон” омонатига тўланадиган йиллик фоиз миқдори ҳам оширилди. Мазкур омонатга маблағ қўйсангиз, 10-12 ойлик муддатга – йиллик 19 фоиз, 13-25 ойлик муддатга – йиллик 21 фоиз тўлов қилинади.

Жамғармали “Кафолат” омонати учун эндиликда йиллик 17 фоиз миқдорида маблағ тўлаб бериладиган бўлди.

Янгиликдан яна бири – жамғармали “Қурилишга бошланғич бадал” омонати муддатига ҳам ўзгартириш киритилди ва 12 ой қилиб белгиланди.

Омонатга маблағлар нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклда жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган пул маблағлари жумладан, омонатчининг банк пластик картасидаги маблағлари ҳисобидан қабул қилинади. Ҳисобланган фоиз тўловлар ҳар ойда амалга оширилади. Омонатга ҳисобланган фоиз тўловлар унинг манбасидан қатьий назар омонатчи талабига кўра нақд пулда берилиши мумкин.

Банк мижозларнинг омонат маблағларини қонун талабларига мувофиқ сир сақланишини ва омонатчининг биринчи талабига асосан қайтарилишини кафолатлайди.

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун:

Телефонлар: (+99878) 150-72-58, 150-93-39

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: https://t.me/QQBANK

Facebook: FB.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Хизматлар лицензияланган

ЎзА