Тошкент шаҳрида бино конструкциясининг қулаши оқибатида фалокат юз берди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сайтида берилган маълумотга кўра Тошкент шаҳрида бино конструкциясининг қулаши оқибатида 4 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Жорий йилнинг 28 август куни соат 13:00 атрофида Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган “Riviera” савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида металл конструкцияни қулаши содир бўлган. Натижада, 4 нафар ишчи ходим вафот этган ва 2 нафари тан жароҳат олган. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шаҳар ФВБ ходимлари етиб боришган. Воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.

 

ЎзА