Иқтидорли ёшлар учун имконият

Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.
Энг улуғ, энг азиз айём – давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг биринчи ташаббуси ижросини таъминлаш бағишланган тадбирда театр қошидаги ижодий клублар аъзолари, Нукус шаҳридаги умумтаълим ва мусиқа ва санъат мактабларининг иқтидорли ўқувчилари иштирок этди.
2.jpg
7.jpg
Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг биринчи ташаббуси маданият, адабиёт ва санъатга қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
8.jpg
20.jpg
Тадбир доирасида “Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни” мавзусида мақолалар, “Театр ҳаёти” мавзусида ёш рассомлар ва “Миллий ва замонавий рақслар” мавзусида ёш раққосалар танлови ўтказилди.
Мақолалар танловида театрнинг “Ёш драматурглар” клуби аъзоси Малика Иманова, рассомчилик йўналиши бўйича 1-Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Қудойберган Омонгелдиев, хореография бўйича эса 22-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Ойқулоқ” ансамбли биринчи ўринни қўлга киритди.
24.jpg
– Театримиз қошида “Ёш драматурглар”, “Рақс”, “Ёш рассомлар” ва “Ёш актёрлар” ижодий клублари фаолият олиб бормоқда, – дейди Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театри директори ўринбосари Адилбек Сейтов – Уларга 70 нафардан зиёд иқтидорли ёш жалб қилинган. Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни ижодий клубларимизга жалб қилишдан иборат.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА