Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.
Мазкур фестиваль 1997 йилдан буён ҳар икки йилда анъанавий ўтказиб келинмоқда. Биринчи фестивалда 31 мамлакат вакиллари иштирок этган бўлса, бу йил қатнашчи давлатлар сони 75 тани ташкил этмоқда.
Фестиваль доирасида “Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.
ЎзА