Қадимги Хоразм оссуарийлари

И.Савицкий номидаги давлат санъат музейида “Қадимги Хоразм оссуарийлари” номли кўргазма ташкил этилди.
Музей фондида сақланаётган экспонатлар, жанубий Орол бўйидан топилган археологик топилмалар бу ерда қадимдан яшаб келган халқларнинг маданияти, урф-одатлари, дини тўғрисида гувоҳлик беради. Қадимги Хоразм тарихида зардуштийлик дини кенг тарқалган. Шу боис ҳам Хоразм зардуштийлик динининг ватани сифатида эътироф этилади. Зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” ҳам қадимги Хоразм заминида яратилган. Зардуштийлик дини кенг тарқалган даврда марҳумларнинг суяклари оссуарийларга солиб дафн этилган.
Кўргазмадан ўрин олган оссуарийлар ўзининг ҳажми, тайёрланиш услубига кўра бир-биридан тубдан фарқ қилади. Оссуарийлар керамика, тош ва алебастердан ишланган. Ноёб оссуарийлар Хўжайли туманидаги Миздакхон археологик комплекси ва Тўкқалъа тарихий ёдгорликларидан топилган.
photo_2019-08-21_20-01-44.jpg
photo_2019-08-21_20-01-45.jpg
photo_2019-08-21_20-01-49.jpg
photo_2019-08-21_20-01-51.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА