Шимолий-ғарбий ҳарбий округи Нукус гарнизонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Мудофаа вазирлиги ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашдаги масъулиятини кучайтириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш доирасида “Армия ва ёшлар” шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири бўлиб ўтди.

Нукус ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади, профилактик ҳисобда турган тарбияси оғир бўлган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тизимда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланди. Нафақат ҳарбий хизматчилар, балки жамиятимиз учун ҳам долзарб ва аҳамиятли ҳисобланган ушбу қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” концептуал ғоя асосида ташкил этилаётган маънавий-маърифий ишлар ёш авлодда она юртни кўз қорачиғидек асраш каби туйғуларини янада шакиллантиришга хизмат қилмоқда.

Тадбирда Нукус ҳарбий прокуратураси, Шимолий-ғарбий ҳарбий округи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши вакиллари профилактик ҳисобда турган тарбияси оғир бўлган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш,  ёшларни Ватанга садоқат билан хизмат қилиш бўйича юзасидан амалга оширилаётган ишлар туғрисида кенг турда тушунчалар берилди. Уларни ҳарбий ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг  ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, Қуролли Кучларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларни ҳарбий хизматга қизиқтириш ва фаол иштирокини таъминлаш бўйича фикр-мулоҳазалар бўлди.

Тадбир давомида, Президентимиз томонидан илгари сурилган муҳим 5 та ташаббус бўйича амалга оширилаётган тадбирлар, шу жумладан, Нукус гарнизонида ташкил этилган кутубхона билан таништириш, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши бўлди. Ёшлар ҳарбий хизматчилар томонидан техникалар, муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскарлар ётоқхонаси,  аскарлар ошхонасида яратилган шароитлар  билан яқиндан таништирилди.

 

Мазкур тадбир давлатимиз ва жамиятимиз келажаги бўлган ёшларни, навқирон авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларда юксак ватанпарварлик, эл-юртга садоқат, фуқаролик бурчини, муҳим конституциявий мажбуриятларни бажаришга тайёргарлик туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Энг асосийси, ундан кўзланган мақсад, ёшлар томонидан ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олиш бўлиб ҳисобланади.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, шунингдек, жиноятчиликни олдини олишга қаритилган видео роликлар номойиш этилди.

 

 Алишер ҚУРБОНОВ,

Нукус ҳарбий прокурори ёрдамчиси, адлия майори