“Ягонасан, муқаддас Ватан!” – энг муносиблар ғолиб бўлди

Нукусда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 500 дан зиёд профессионал, ҳаваскор бадиий жамоалар, ансамбллар ва якка ижрочилар ғолиблик учун баҳслашди. Баҳсларда ғолиб бўлган 25 номзод вилоят босқичида иштирок этди.
Жамоатчилик иштирокида, юқори бадиий тамойиллар ва холислик асосида ўтказилган кўрик-танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижрочилар ўз маҳоратларини намойиш этди.
Якунда Нукус шаҳридан Хурсандбек Отамурадов ҳамда Наврўзбек Муҳаммадияров биринчи ўринни, Тўрткўл туманидан Давронбек Авезов ҳамда Чимбой туманидан Саломат Тилеўмурадов иккинчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Танловда ғолиб бўлган қўшиқлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказиладиган байрам тантаналарида иштирок этади.
photo_2019-07-19_11-10-36.jpg

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА