ҚИЛИЧБОЗЛИК: Бугун қизларимиз баҳсларга киришади – мексикалик қиз ҳам жанг ўтказади

Бугун Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг сўнгги кун беллашувлари ўтказилиб, унда эркаклар рапира, аёллар эса сабля йўналишида баҳсларга киришади. 
Сабляда кечадиган жангларда юртимиз шарафини 4 нафар спортчимиз ҳимоя қилишади.
Беллашувларда қуйидаги спортчиларимиз плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боришади: Яна Обинцева, Паола Плиего, Севинч Исмоилова, Зайнаб Дайибекова.
Олдинги кун баҳсларига кўра, шпагачиларимиздан Олег Соколов ҳамда Малика Ҳакимова, рапирада Яна Алборова плей-офф босқич йўлланмасини қўлга киритган эди.

 

ЎзА