Шахсга доир маълумотлар ҳақидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солинади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига шахсга доир маълумотлардан ноқонуний бошқаришга қарши курашга қаратилган ўзгартишлар киритилди. 
Шахсга доир маълумотлар – муайян ёки аниқ бир шахс (шахсий маълумотлар субъекти)га бевосита ёки билвосита тааллуқли бўлган ва бошқа бир жисмоний ёки юридик шахс ёхуд шахсларга тақдим этиладиган ҳар қандай маълумотлардир.
Гарчи шахсга доир маълумотлар концепцияси эскирган бўлса-да, маълумотларнинг автоматлашган таҳлили ва алоқа тармоқларининг ривожланиши маълум бир киши ҳақидаги маълумотларни ўғирлаш, марказлашган тарзда тўплаш ва оммавий сотиш имконини берди. Ушбу маълумотлар инсонни ортидан кузатишга, унга қарши жиноят содир этишни режалаштиришга ёки бегона шахсга ўзини бошқа деб таништиришга ёрдам беради. Шахсга доир маълумотлардан энг тинч йўл билан фойдаланишнинг усули бу рекламадир. Гарчи маълумотларни таҳлил қилиш бўйича замонавий технологиялар бир инсонни бошқа бир инсондан фарқлаш имконини берса-да, бу маълумотлар – техник эмас, юридик тушунча ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан олинган маълумотларга мувофиқ, мамлакатимиз қонунчилигига киритилган ўзгаришларга кўра, энди шахсга доир маълумотларни ноқонуний равишда тўплаш, тартибга солиш, сақлаш, уларга қўшимча киритиш, улардан фойдаланиш, маълумотларни тақдим этиш, тарқатиш, узатиш, эгасиз қолдириш ва йўқ қилиш учун жарима солинади. Айни пайтда бундай ҳуқуқбузарликларни содир этган фуқаролар энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача жарима тўлашлари керак бўлади. Шахсга доир маълумотлардан ноқонуний фойдаланган мансабдор шахслар энг кам ойлик иш ҳақиниг ўн бараваригача жарима тўлайдилар.
Маъмурий жазо қўлланганидан сўнг ана шундай ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача ёки уч йил муддатгача маълум бир ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача жазони ўташ ишларига жалб қилиш билан жазоланади.
Бу каби жавобгарлик чоралари 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб кучга киради.

 

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА