"Facebook" кичик компанияларга бўлиб юбориладими?

Рақобат масалалари бўйича еврокомиссар Маргрет Вестер “Facebookни кичик компанияларга бўлиш бўйича қарор энг охирги чора бўлиши мумкин”, деган фикрни баён қилди.
Reuters хабарига кўра, Вестер Париждаги «VivaTech» технологик анжуманида бу вазиятни таҳлил қилган.
Айтиш жоиз, америкалик айрим сиёсатчилар Facebookнинг ижтимоий тармоқлар ичидаги якка ҳоким бўлиш хавфини айтганидан сўнг шундай баёнот берилган.

 

ЎзА