4 апрель – Халқаро “Интернет куни”
Тарихда биринчи «Etymologiae» («Этимология») энциклопедиясини яратган Исидор Севильский вафот этган сана – 4 апрель дунё ҳамжамияти томонидан “Халқаро Интернет куни” сифатида нишонланади. Ушбу кун йил тақвимида норасмий касбий байрам сифатида ахборот технологияси соҳа вакиллари орасида “Веб мутахассис куни” деб ҳам қайд этилган.
Шунингдек, ушбу санада “Халқаро миналар хавфидан огоҳ этиш ва миналарни йўқ қилиш ишларга кўмаклашиш куни”, “Халқаро каламушлар куни”, Сенегал Республикасининг “Мустақиллик куни” кенг нишонланади.
4 апрель санасининг тарихга муҳрланган муҳим воқеалари
1790 йил. Франция ва Жазоир давлатлари ўртасида тинчлик сулҳи тузилди.
1850 йил. Лос-Анжелес алоҳида давлат сифатида тан олинди.
1947 йил. Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) фаолияти бошланди.
1914 йил. “Садои Туркистон” газетасининг илк сони нашр этилди.
Зуҳра Мирзабоева, ЎзА