Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 19 март кунидаги йиғилишида китобхонликни ривожлантириш орқали фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш ва ҳар бир раҳбарнинг ўзи таълим олган мактаби кутубхонасига китоблар совға қилиш туғрисидаги ташаббуси Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан кўллаб-қувватланмоқда.

Партиянинг Кегейли туман Кенгаши раиси Генжебай Кайпов тумандаги ўзи тахсил олган 14-сонли ўмумтаълим мактаби кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Айшолпан Оразимбетова хабар берди.

Дарҳақиқат, раҳбарлик лавозимидаги шахсларнинг бундай ташаббуслари мактаб ўқувчиларининг янада теран билим олишлари учун муҳим аҳамият касб этади.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.