Ёшларнинг ақлий салоҳияти, маънавияти ва дунёқарашини юксалитиришда китобнинг ўрни беқиёс. Юртимизда китобхонлик маданиятини янада ошириш, айниқса ёш авлодни  мутолаага ундаш каби вазифалар ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шўманой туман Кенгаши раиси Мурат Бегжанов тумандаги ўзи тахсил олган 16-сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига совға тариқасида китоблар тақдим қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Айшолпан Оразимбетова хабар берди.

Мактаб жамоаси партиямиз вакилларига бебаҳо совғалар учун самимий миннатдорчилик билдириб, ушбу китоблар келажак авлоднинг билимли ва маънавиятли бўлиб улғайишига хизмат қилишини таъкидлашди.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.