Мисрда йирик дон омбори қурилади

Миср ҳудудида Беларусь ва Миср ҳамкорликда йирик дон омбори қуришни режалаштирмоқда. 
БЕЛТА хабарига кўра, бу ҳақда Беларуснинг Мисрдаги элчихонаси маълумот берган.
Икки давлатнинг тегишли ташкилотлари ўртасида мазкур келишув меморандуми имзоланган.
Маросимда Миср ҳарбий саноат вазири Муҳаммад ал Ассар, Миср ички савдо ва таъминот вазири Али ал Мусайлхи, шунингдек, Беларуснинг Мисрдаги элчиси Сергей Рачков иштирок этган.

 

ЎзА