26 март воқеалари қисқа сатрларда

Эрон. Мамлакатнинг 25 провинциясида кузатилган кучли сув тошқинларида ҳалок бўлганлар сони 19 тага етди.
АҚШ. Мамлакат бўйлаб ҳаракатланаётган Boing 737 Max лайнери двигателидаги носозлик оқибатидаги фавқулодда ҳолат туфайли самолёт Флориданинг Орландо аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
Мексика. Чимальукан шаҳридаги пиротехника воситалари ишлаб чиқарувчи корхонада портлаш юз берди. Ҳозирча талофат оқибатлари ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
Қозоғистон. Мамлакат пойтахтда уч автобус тўқнашуви оқибатида юз берган йўл транспорт ҳодисасида 2 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳатланди.
Озарбайжон. Баку шаҳридаги савдо марказларидан бирида йирик ёнғин юз берди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА