Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ер силкиниши сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига қараганда 14 март куни Тошкент вақти билан 02:33 (13.03.2019 да 21:32 Гринвич бўйича) Қозоғистонда зилзила содир бўлди. Хабарда қайд этилишича, зилзила магнитудаси 4,3 ни ташкил этган. Унинг ўчоғи 10 км чуқурликда қайд этилди.
Тошкентгача масофа шимолий-ғарбий йўналиш бўйича 28 кмни ташкил этди.
Ер силкиниши магнитудаси Тошкентда 4 балл, Гулистонда 2 балл, Жиззахда 2 балл, деб қайд этилган хабарда.

 

ЎзА