Дарибай Торениязовнинг халқ анъаналарига бағишланган кўргазмаси очилди

Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида қорақалпоғистонлик моҳир ҳайкалтарош Дарибай Торениязовнинг халқ анъаналарига бағишланган кўргазмаси очилди. 

Изображение 003 (1).jpg

Кўргазма ташкил этилишидан кўзланган мақсад ҳайкалтарош Д. Торениязовнинг музей фондида сақланиб келаётган қорақалпоқ миллий меросларидаги ўзига хос жиҳатларини тасвирлайдиган ижод маҳсуллар билан томошабинларни яқиндан таништириш.
– Ёш авлодларнинг онгида санъатга бўлган қизиқишни орттиришда бу каби амалий ҳаракатларнинг самараси катта, – дейди музейнинг ҳайкалтарошлик бўлими катта илмий ходими А. Минажова. –Дарибай Торениязовнинг асарларида қорақалпоқ халқининг ХХ аср иккинчи ярмида пайдо бўлган ўзига хос санъатидаги анъаналар тасвирлаган. Ижодкор ёғоч ўймакорлигида ўзига хос усулига эга. Асарларида хаёлий образлари орқали қатъий ва гўзал қиёфа ярата олган.
Ҳайкалтарош маҳоратининг асоси – миллий маданиятни теран англаш ва халқ миллий дастурларини санъат асарларида намойиш этишдан иборат. Ижодкор яратган асарларда оддий ёғоч жонлангандай бўлади, миллий ўзига хосликни кўрсатиб беради.
Истеъдодли қорақалпоқ ҳайкалтароши ва рассоми 1928 йилда Кегейли туманида туғилган. Фольклор анъаналарини ўзида мужассам этган «Сирин қуши”, «Катта қалпоқли кекса одам” каби асарлари музейнинг ноёб экспозициялари қаторидан жой олган. Д. Торениязов бугун орамизда йўқ, лекин у ўзи яратган асарлари билан қалбларда яшамоқда.
photo5188289991166503605.jpg
photo5188701015241764088.jpg

 

Есимхон Қаноатов, ЎзА