Олтин изловчиларга лицензияни ким беради?

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турларига киритилди.
Ҳукуматнинг айрим қарорларига қўшимчалар киритилгани ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турларига киритилди.
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.
Ушбу қўшимчалар 2019 йил 1 мартдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрда “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

 

ЎзА