Тереза Мэй истеъфога чиқишга қарор қилди

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй шу йилнинг ёзида – Brexit жараёни якунига етганидан сўнг истеъфога чиқишга қарор қилди.
The Sun газетасининг британ ҳукуматидаги манбасига таяниб берган хабарида шу ҳақда айтилган. Газетага кўра, қолган вақт давомида бош вазир амалдаги Консерватив партия вакиллари ичидан ўзига муносиб ворис танлашни режалаштирган.​​

 

ЎзА