Жиноятчиликка қарши курашиш бўлинма ходимлари махсус курсларда ўқишни тамомлади

Шимоли-ғарбий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этилган ўн беш кунлик ўқув курси тингловчиларининг тантанали битирув маросими ўтказилди. Унда 100 нафардан зиёд тингловчиларга курсни мувафақиятли тамомлаганлиги учун сертификатлар топширилди.
Тантанали тадбирда Қуролли Кучлар куч тузилмалари ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан ўқув курси тингловчилари билан ўтказилган тактик, муҳандислик, отиш тайёргарлиги, бўлинмаларнинг жамоавий жипслигини оширишга қаратилган психологик ҳамда маънавий-маърифий машғулотлар, шунингдек, дам олиш кунлари Нукус шаҳридаги диққатга сазовор жойларга экскурсиялар ҳамда театр томошалари тингловчиларнинг келгуси иш фаолиятида асқотиши, маънавий дунёсини янада бойитишига хизмат қилиши таъкидланди.
photo_2019-02-01_21-01-05.jpg
Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги ҳамда Фахрий қоравулнинг қурол билан саф элементларидан иборат чиқишлари намойиш этилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги фармойишига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги томонидан жиноятчиликка қарши курашиш бўлинма ходимларининг махсус курсларида ўқитиш кўзда тутилган.
photo_2019-01-31_15-59-57.jpg
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

ЎзА