Испания кубогида чорак финал ўйинларига қуръа ташланди. Унга кўра мусобақада ғолиб чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири саналадиган Мадриднинг “Реал” клуби ярим финал йўлида Каталонияга сафар қиладиган бўлди, фақат улар азалий ва ашаддий рақиби “Барселона” эмас, балки “Жирона” жамоасига қарши майдонга тушади.
Дарвоқе, айнан “Жирона” Мадрид шаҳрининг бошқа бир жамоаси “Атлетико”ни икки ўйин натижасига кўра баҳслардан чиқариб юборганди. Шундай экан, олдинда Сантьяго Солари жамоасини осон бўлмаган ўйин кутиб турибди, десак хато қилмаймиз.
Мусобақанинг амалдаги ғолиби “Барселона”ни ярим финалда жиддий синов кутмоқда. Эрнесто Вальварде шогирдлари чорак финалда жорий мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган ва Ла-Лигада ҳам пешқадамлар сафида бораётган “Севилья” тўсиғидан ўтишига тўғри келади.
Испания кубогининг чорак финал жуфтликлари:
“Реал” – “Жирона”
“Хетафе” – “Валенсия”
“Севилья” – “Барселона”
“Эспаньол” – “Бетис”
Жуфтликларда биринчи бўлиб кўрсатилган клублар дастлабки ўйинларни ўз майдонида ўтказишади. Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 22-24 январь, жавоб учрашувлари эса 29-31 январь кунлари ўтказилади.
ЎзА