Миллий гвардияга ишга кириш учун қандай талаблар қўйилган?

Айни дақиқаларда давом этаётган “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимояси: ислоҳотларнинг янги босқичи, янги ёндашувлар ва муаммолар таҳлили” мавзусида Халқаро пресс клуб сессиясида Миллий гвардияга ишга олиш талаблари хусусида ҳам маълумот берилди.
Ўзбекистон Миллий Гвардияси Қўмондони ўринбосари Хасан Ботировнинг таъкидлашича, номзоднинг бўйи 185 дан ортиқ бўлиши, билимли ва савияли бўлиши талаб этилади. Хорижий тилларни билиши ҳам инобатга олинади. Номзодлар руҳий тестлар ва жисмоний тайёргарлик синовларидан ўтади.
– Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясини ташкил этишда хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди, дейди, Хасан Ботиров. “Бизни гвардиянинг фарқли жиҳати Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги, Прокуратура ва бошқа барча хавфсизликни таъминловчи ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлашидадир”.

 

Н. Тошпўлатова