Ўзбекистонда давлат хизматлари тизимини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тажрибасини ўрганиш мақсадида ташриф буюрган Озарбайжон Республикаси делегацияси ташрифи якунланди.
Давлат хизматлари агентлиги ходимлари билан учрашув ва қизғин суҳбат – иш сафари дастурида белгиланган сўнгги тадбир бўлди.
Учрашувда делегация бошлиғи Азад Жафарли Давлат хизматлари агентлиги ходимларини “ʼASAN“ марказларининг ишлаш тамойиллари, Озарбайжонда замонавий давлат хизматларини кўрсатиш тизимини шакллантириш тажрибаси, шунингдек, Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги “Асан хидмет“ билан батафсил таништириб ўтди.
Аҳолига давлат хизматларини кўрсатувчи махсус техника, тиббий марказ билан жиҳозланган ҳамда ходимлар учун дам олиш жойлари каби қулай шароитларга эга махсус поезд ходимларнинг эътиборини торти. Давлат хизматлари поезди ёрдамида 65 мингдан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, “ASAN“ глобал лойиҳаси “AsanFM“ радиоси, “ASAN Kommunal“, “ASAN PAY“ тўлов тизими каби лойиҳаларни ўз ичига қамраб олганлигини таъкидлаш ўринли.
Тадбир якунида делегация аъзолари Давлат хизматлари агентлиги томонидан соҳани такомиллаштириш учун Ўзбекистонда амалга оширилган ишларни юқори баҳолаб, узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.