Хабарларга кўра, мадридликлар посбони Кико Касилья яқин кунларда Англияга кўчиб ўтади.
Футболчи Англия Премьер лигасидан кейинги ўринда турувчи Чемпионшип вакили “Лидс Юнайтед” таркибига келиб қўшилиши кутилмоқда. Ҳозирча томонлар ўртасидаги шартноманинг кичик бандлари очиқ қолмоқда. Асосий масалалар эса ҳал этиб бўлинган. Дарвозабон “оқлар” сафида тиббий кўрикдан ўтиш учун аллақачон Англияга учиб келган.
Касилья Марсело Бьелса жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилади. Томонлар 2020 йилгача шартнома тузишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Кико “галактикос” таркибида бирорта баҳсда ҳам майдонга тушмаган.
ЎзА