2017/2018 йилги мавсумда “Локомотив” сафида ҳаракат қилган ҳамюртимиз Сардор Рашидов кейинги фаолиятини Европада, Португалиянинг “Насьонал” клуби сафида давом эттиради. Бу ҳақда клубнинг матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, клуб баёнотида: “Ўтган йилнинг январида “Локомотив” сафини тўлдирган Сардор жамоа таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатганди. У “темирйўлчилар“ учун 31 ўйинда қатнашди ва 11 гол киритишга муваффақ бўлди.
Сардор Рашидовнинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз”, дейилган.
Эслатиб ўтамиз, “Насьонал” ҳозирда Португалия чемпионатининг 17 турига келиб, 19 очко жамғарган ҳолда 12 ўринда бормоқда.
ЎзА