“Тоттенҳем” Кейнга ўринбосар топиб қўйди

“Тоттенҳем” раҳбарияти Кейннинг нархини маълум қилгач, энди унга ўринбосар қидира бошлади.
Танлов – Мальком. “Барселона” ҳужумчиси яқин вақтлар ичида Лондонга кўчиб ўтиши мумкин. Кейнни 350 миллионга сотиб олишга рози бўладиган клуб топилишининг бунга алоқаси йўқ. Чунки аргентиналик мураббийга ҳозир фақат ва фақат ҳужумчи керак.
Маълумот учун, “шпорлар”нинг кореялик ҳужумчиси Сон Хён Мин Осиё Кубогида терма жамоасига ёрдам бериши учун БААга етиб келган.
Бундан кўриниб турибдики, Почеттинода ҳужумчи етишмовчилиги бор. Мальком эса ана шу кемтикни тўлдириши мумкин.

 

ЎзА