25-27 январь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида каратэ бўйича нуфузли Премьер-Лига турнири ўтказилади.
Баҳсларда жаҳоннинг 82 мамлакатидан 750 дан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади, деб хабар бермоқда МОҚ ахборот хизмати.
Терма жамоамизнинг турнирда иштирок этадиган таркиби:
-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достонбек Отаболаев
-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-61 кг: Барно Мирзаева
Мураббийлар: Ўктам Бекпўлатов, Дилноза Бакирова.
Таъкидлаш жоизки, Премьер-Лига мусобақаси Токио 2020 Олимпиадаси лицензияси учун рейтинг очколарини тақдим этувчи турнирлардан бири саналади.
ЎзА