“Женоа” жамоаси ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек “Милан” клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди, деб хабар беради Football Italia нашри.
Польшалик ҳужумчи тимсолида “россонерилар” Гонсало Игуаинга муносиб ўринбосар кўришмоқда. Негаки, аргентиналик ҳужумчи қишки трансфер бозорида “Челси”га йўл олиши эҳтимолдан холи эмас.
Маълумотда ёзилишича, қизил-қоралар раҳбарияти вакилларидан Леонардо ҳамда Паоло Мальдини жамоа билан Италия суперкубоги учун ўйин бўладиган Саудия Арабистонига жўнаб кетишмаган. Улар Пёнтекнинг трансферини муҳокама қилиш мақсадида Италияда қолишган.
“Милан” клуби поляк футболчисини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олишмоқчи. Негаки УЕФА “россоньерилар”га 40-50 миллион евродан юқори нархдаги трансферларни амалга ошириш учун тақиқ қўйган. “Женоа” эса Пёнтек учун 60 миллион евро сўрамоқда.
ЎзА