Саккиз жамоанинг кучлилари аниқланди

Нукусда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб волейбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада Шимоли-ғарбий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлар, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ва Ички ишлар вазирлиги ходимларидан иборат 8жамоа иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Нукус шаҳридаги 2-сон тергов қамоқхонаси жамоаси иккинчи ва Қўнғирот туманидаги 19-сон жазони ижро этиш колонияси жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

8.JPG

11.JPG

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА