Испаниянинг «AS» газетаси сайёрамизнинг жисмоний ҳолати энг кучли бўлган 15 нафар спортчисининг рўйхатини тузди. Унда “Ювентус” ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду иккинчи ўринни қайд этган.
Ҳар бир спорт турида атлетнинг жисмоний ҳолати ҳамиша биринчи ўринда турган. Тўғри, баъзи бир спорт турларида спортчидан ақлий салоҳият кўпроқ талаб қилинар, бироқ жисмоний ҳолати мукаммал бўлмаса, руҳий зўриқиш ва ноқулайликларга дуч келиши мумкин.
Аввало, бир нарсани унутиш керак эмас – жисмоний кучлилик ташқи кўринишдагина ифодаланмайди. Балки жараёнга спортчининг тўғри муносабатда бўлишидир.
Демак,
15. Томми Колдуэлл, альпинист, 36 ёш;
14. Патрик Ланге, триатлон, 32 ёш;
13. Расселл Уэстбрук, баскетбол, 30 ёш;
12. Лука Модрич, футбол, 33 ёш;
11. Аарон Дональд, америка футболи, 27 ёш;
10. Сауль Альварес, бокс, 28 ёш;
9. Конор Макгрегор, аралаш жанг санъати, 30;
8. Жордан Барроуз, эркин кураш, 30 ёш;
7. Леброн Жеймс, баскетбол, 34 ёш;
6. Мэт Фрейзер, кроссфит, 29 ёш;
5. Кевин Майер, енгил атлетика, 26 ёш;
4. Новак Жокович, теннис, 31 ёш;
3. Яннис Адетокунбо, баскетбол, 24 ёш;
2. Криштиану Роналду, футбол, 33 ёш;
1. Сакун Баркли, америка футболи, 21 ёш;
Мутлақ. Энтони Жошуа, бокс, 29 ёш.
ЎзА