UMS, Beeline ва Uzmobile мобиль операторлари ўз мижозларини ёлғон хабарлардан иборат спам-хатлар тарқатилаётгани ҳақида огоҳлантирди. Номаълум спамерлар фаолияти ва ҳийлалари тўғрисидаги маълумот компаниялар веб-саҳифалари ҳамда уларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий гуруҳларида тақдим этилди.

Мобиль операторлар маълумотларига кўра, номаълум шахслар машҳур мессенжер ва ижтимоий тармоқларнинг SMS-хабарлари орқали гўё оператор туғилган куни санасида интернет трафик ва дақиқалар кўринишида бонуслар тақдим этади, деган хабарлар тарқатмоқда.

Матнда мазкур бонусни олиш учун ана шу хабарни яна 20 та абонентга юбориш кераклиги айтилади. Бу хатлар мазкур ҳийла орқасидан кўплаб маҳаллий абонентлар орасида тарқалиб улгурди.

Хат матни деярли бир хил – фақатгина эртага фалон операторнинг туғилган куни дейилганда операторнинг номи ўзгаради, холос.

Компанияларда бу ёлғон хабар эканлиги ва абонентлардан бунга ишонмасликлари ҳамда спам манбаларни аниқлаш ва блоклаш бўйича чоралар кўрилиши эълон қилинди.

Таъкидлаш жоизки, беш йил олдан ҳам Ўзбекистонда худди шу тарзда хавфли мобиль вирус тарқатилган эди. Ушбу вирус мобиль қурилма эгаси билмаган ҳолда унинг электрон манзилидан фойдаланиб, қандайдир веб-саҳифага кириш тўғрисидаги илтимоснома билан мустақил равишда SMS-хабарларни юборган. Натижада вирусдан зарар кўрган шахс мобиль алоқа хизматларидан фойдалангани учун анча пул тўлашига тўғри келган. Мазкур спам-хатлар оддий ҳазилми ёки бунинг ортида ёвуз ниятлар бор-йўқлиги ҳали номаълум.

 

Роман Бондарчук, ЎзА