“Бунёдкор” ФКга янги бош директор тайинланди

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятида ўзгариш амалга оширилди.
ЎзА мухбирига “Бунёдкор“ ФК расмийларининг маълум қилишича, ушбу клуб бош директори сифатида 2017 йил май ойидан буён фаолият юритиб келган Мурод Боқиевич Алиев ўз хоҳишига кўра, лавозимидан озод этилган.
Клубга бош директор вазифасини бажарувчи этиб шу кунгача “Бунёдкор” футбол клуби спорт директори сифатида фаолият олиб орган Улуғбек Абдусатторович Мирзаев тайинланди.
Умид қиламизки, янги раҳбар жамоа атрофида содир бўлаётган турли гап-сўзларга чек қўйиб, миллий футболимиз ривожида ўз ўрнига эга бўлган “Бунёдкор“ футбол клубининг аввалги мавқеини тиклайди.

 

ЎзА