​Муҳаммад Салоҳ Африкада 2018 йилнинг энг яхши ўйинчиси

Англиянинг “Ливерпуль” футбол клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Африкада 2018 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Африка футбол конфедерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, тақдирлаш маросими Дакарда бўлиб ўтди.
Маълумот учун, Африка қитьаси энг яхши ўйинчиси номига, шунингдек, “Ливерпуль”нинг сенегаллик ҳужумчиси Садио Мане ва “Арсенал” форварди Пьер-Эмерик Обамеянг ҳам даъвогар бўлишганди.

 

ЎзА