Журналистларга ҳам Тошкентдан доимий прописка ва ипотека кредитлари берилиши мумкин

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимидаги оммавий ахборот воситалари ролини янада ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига муҳокама учун қўйилди. 

Қарор лойиҳасига мувофиқ, тузулиши кўзда тутилган «Халқ таълими нашриётлари» ДУК ходимларига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ходимлари учун ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга туришлари, уй-жой учун ипотека кредитлари олиш имконияти яратилмоқда.

 

ЎзА