90 ёшли велопойгачи допинг туфайли жаҳон рекордидан маҳрум этилди

Америкалик 90 ёшли велопойгачи Карл Грувнинг қонидан олинган допинг таҳлили ижобий чиқди.
Натижада фахрий спортчи ўзига тегишли бўлган жаҳон рекордидан маҳрум этилди. Аён бўлишича, спортчининг қонида бутунжаҳон антидопинг ассоциацияси томонидан таъқиқланган эпитренболон моддаси аниқланган.
Грув жаҳон рекордини АҚШ чемпионатининг спринт пойгаларида ўрнатган эди. Энди унинг натижаси бекор қилинади.
Фахрий спортчининг таъкидлашича, таъқиқланган модда унинг қонига ўзи томонидан истеъмол қилинган гўшт таркибидан тушган бўлиши керак. Суриштирув жараёнида маълум бўлдики, Грув тайёргарлик жараёнида турли биоқўшимчаларни ҳам истеъмол қилган. Улардан бири – кломифен ҳам таъқиқланган моддалар сирасига киради.
Нима ҳам дердик, қонун барчага баравар, у хоҳ ёш бўлсин, хоҳ қари.

 

Отабек Эшмаматов, ЎзА