Равшан Эрматов Осиё кубоги мусобақаларида фаолият олиб боради

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 5 январидан 1 февралига қадар БАА яшил майдонларида футбол бўйича Осиё кубоги ўйинлари бўлиб ўтади.
Ravshan Ermatov (2).jpg
3 марта Жаҳон чемпионатида ҳакам сифатида иштирок этган Равшан Эрматов Осиё кубоги мусобақаларида ҳам фаолият олиб боради. Айни дамда Бирлашган Араб Амирликларида бўлган ҳамюртимиз нуфузли турнир олдидан ОАВ вакиллари учун ўтказиладиган ҳакамлар иштирокидаги матбуот анжуманида қатнашади.
Бугун “Zayed Sports City“ стадионида бўлиб ўтадиган тадбирда эронлик ҳакам Алиризо Фағоний ҳам иштирок этади.
Ravshan Ermatov (3).jpg
Ravshan Ermatov (5).jpg
Ravshan Ermatov (5).jpg
Ravshan Ermatov (7).jpg
Ravshan Ermatov (8).jpg

 

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА