Ўзбекистон МТЖ Бирлашган Араб Амирликларига етиб борди

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзолари “Ўзбекистон Ҳаво йўллари“ миллий авиакомпаниясининг 333-рейси билан учган Боинг-787 ҳаво кемасида 3 соату 15 дақиқа парвоздан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига етиб борди.
Дубайда ҳаво ҳарорати 23-24 даража иссиқ, футбол ўйнаш учун жуда қулай об-ҳаво. Терма жамоамиз делегациясини ОФК вакиллари кутиб олишди. Футболчиларимиз Дубай шаҳридаги “Roda Al Bustan“ меҳмонхонасига жойлашишди.
ЎФАнинг хабар қилишича, бугун кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00да терма жамоамиз аъзолари БААдаги дастлабки машғулотларни ўтказишади.

 

ЎзА