Бир неча кундан сўнг Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги старт олади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Ҳамюртларимиз Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши кураш олиб борадилар.
Бугун ана шу мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиз аъзолари БААга жўнаб кетдилар. Футболчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кузатилди, деб хабар бермоқда ЎФА.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Иккинчи ўйин 13 январь куни Туркманистонга қарши бўлиб ўтса, йигитларимиз гуруҳдаги сўнгги баҳсда 17 январь куни Япония терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.
Сайтимиз орқали Осиё Кубоги – 2019 ни тўлиқ ҳажмда ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.
Осиё Кубогида Ўзбекистон Миллий терма жамоасига улкан муваффақият тилаб қоламиз.
ЎзА