Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги нутқини бизлар, Қорақалпоқ давлат университети қорақалпоқ филологияси факультети профессор-ўқитувчилар жамоаси катта қизиқиш билан тингладик. Президентнинг нутқи янги йил байрамига бағишланган фақат баланд парвоз гаплар, кўтаринки, қурғоқ хушомадлар эмас эди. Улар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг барча қатламларининг (тадбиркорларнинг, оддий ишчиларнинг, зиёлиларнинг, олимларнинг), барча тоифадагиларнинг (болалар, ёшлар, пенсионерлар, ҳаттоки ногиронларнинг) манфаатларини кўзлайдиган, уларнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган гаплар эди. Президент ечилмаётган ўткир масалаларни фақат блокларга тўплаб, уларни таъкидлаб ўтиш билан чекланмади. Ҳар бир ўткир масалани кўтарганда, унинг илдизларини очиб кўрсатди. Ҳар бир масалага аниқ мисоллар, далиллар, рақамлар билан ёндошди, унинг ҳал қилиш йўлларини ва қачон ечилишини аниқ айтди. Масалан, хароб бўлган Орол денгизи ҳақида айтганда, у одамларга фақат таскин берадиган гаплар билан чегаралангани йўқ, балки Орол фожиасидан қутилиш чоралари шу йилдан-оқ бошлаб юборилганини, яъни  катта-катта майдонларга саксовул ва бошқа қумни, тузни кўчишини тўхтатиб қоладиган саҳро ўсимликларини экишни бошлаб юборилгани ва бу тадбир ҳар йили давом эттирилиши тўғрисида айтганда бизлар ўрнимиздан туриб гулдурос қарсак чолдик. Қарасак, Олий Мажлисда ўтирган депутатлар ҳам ўринларидан туриб қарсак чолаётган экан. Демак, Президент ҳамманинг юрагида юрган ўткир масаланинг аниқ ечимини айтган экан ва бу ечим ҳамманинг кўнглидан чиққан экан.

Бизда олий ўқув юртлари ва  бу соҳа ходимларининг турмуш даражасини яхшилаш, соғлик ва бошқа ижтимоий масалалар тўғрисида Президентимизнинг Олий Мажлис минбаридан туриб айтганлари катта розилик, миннатдорчилик туйғуларини уйғотди. Президентимиз таъкидлаганидек, кўнгилда уйғониш туйғуларини кечира бошладик. Президентимизнинг дадил, ишчанлик руҳига тўла сўзлари бизни тўлқинлантириб, руҳимизни кўтариб юборди.

Президент йўл-йўриқ кўрсатган экан, энди уни бажариш биздан. Ҳар биримиз ўзимизнинг ишимиз билан, ақл-тафаккуримиз, билимимиз билан, руҳий куч билан Президентимиз кўрсатган вазифа, талабларни бажаришга бирлашсак, мамлакатимизнинг янада ривожланишига, олдинги қатордаги давлатлар сафига қўшилишимизга шубҳа йўқ.

Мамлакатимизни шундай юраги Ватан деб, халқим деб урган, теран ақл-заковатли, билимли, руҳи кучли Президент бошқараётганидан жуда бахтиёрмиз, уни ҳамиша қўллаб-қувватлаймиз!

 

Қурбанбай Жаримбетов,

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессори