Янги йилда байрамларда неча кун дам оламиз?

Қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида 2019 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш белгиланган.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2019 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилади:
• 2 январь – чоршанба;
• 22 март – жума;
• 2 сентябрь – душанба.
 
2019 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:
• 5 январь – шанба 3 январь – пайшанбага;
• 1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага;
• 7 сентябрь – шанба 3 сентябрь – сешанбага;
• 28 декабрь – шанба 31 декабрь – сешанбага.
Фармонда белгиланганидек, бюджет ташкилотларида ушбу Фармоннинг 1-бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олиниб, унга ушбу Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади. Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал норматив ҳужжатларда белгиланади.

 

ЎзА