Пойтахтимизда “Йил аёли-2018” миллий танлови ва “Нафосат-2018” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда.
Мазкур танловларни ўтказишдан мақсад хотин қизларимизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтидорини намоён этишга қаратилган.
Хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Қўзиеванинг маълумот беришича, бу йил 140 нафар ғолиб “Йил аёли-2018” танловининг мамлакат босқичига тавсия этилган бўлса, “Нафосат-2018” кўрик танловида иштирок этган 600 нафар дизайнер хотин-қиздан 14 нафари республика ғолиблиги учун курашмоқда.
Насиба Зиёдуллаева, Оқил Ғуломов (сурат),ЎзА