Давлат дастурида Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандлари ижро этилишининг дастлабки натижаларига бағишланган пресс-конференция бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили“да амалга оширишга оид Давлат дастурида Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандлари ижро этилишининг дастлабки натижаларига бағишланган пресс-конференция бошланди.
Тараққиёт стратегияси марказида бўлиб ўтаётган тадбирни Бош прокурор ўринбосари Эркин Йулдошев кириш сўзи билан очди.
Қайд этилганидек, Стратегияни амалга оширишга оид Давлат дастурининг 63 бандида, шу жумладан, 21 бандида масъул ижрочи сифатида белгиланган Бош прокуратура томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилган.
Жумладан, давлат бошқаруви органлари тизимини тубдан такомиллаштириш, ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги доирасини қайта кўриб чиқиш асосида жами 86 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари Бош прокуратуранинг бевосита иштирокида ишлаб чиқилиб, қабул қилинган.
Сайтимизни кузатишни давом этинг!
ЎзА