Шавкат Мирзиёев Мадаминжон ота оиласига ҳамдардлик билдирди

Йирик жамоат арбоби, “Нуроний” жамғармасининг таниқли вакили, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мадаминжон ота Ҳасанов шу йил 22 декабрь куни 94 ёшида вафот этди. 

Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Мадаминжон ота хонадонига ташриф буюриб, унинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

b35ebfe6-8e99-0bdf-1bbb-416544115775.jpg

Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

 

ЎзА